Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ваколатли давлат органи:
шахсга доир маълумотлар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
шахсга доир маълумотлар соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг намунавий тартибини тасдиқлайди;
Мулкдорнинг ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотларга ишлов берилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминловчи тузилмавий бўлинмаси ёки ваколатли шахси фаолиятини ташкил этишнинг намунавий тартибини тасдиқлайди;
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритади;
шахсга доир маълумотлар базаси Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;
шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан ўз ваколатлари доирасида давлат назоратини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига шахсга доир маълумотлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатли давлат органларига уларнинг фаолияти соҳасига нисбатан қўлланиладиган белгиланган маълумотларни юборади;
шахсга доир маълумотларнинг зарур ҳимоя қилинганлик даражасини белгилайди;
ишлов бериладиган шахсга доир маълумотларнинг ҳажми ва мазмунини, фаолият турини, шахсга доир маълумотлар хавфсизлигига бўлган таҳдидларнинг ҳақиқийлигини таҳлил қилади;
шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини бартараф қилиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;
чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан шахсга доир маълумотлар соҳасида ҳамкорликни амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун
8-modda. Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи
(8-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Oddiy tilda
НИМАНИ АНГLATADI
Давлат персоналлаштириш маркази — шахсга доир маълумотларни қўллаш ва ҳимояни назорат қиладиган асосий давлат органи. Бу марказ одамларнинг шахсий маълумотларини қўллаш қоидаларини белгилайди, уларнинг сақланишини ва қўллашини назорат қилади.
КИМГА ТЕГИШЛИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли.
АМАЛДА
Агар компания сотувчиларнинг телефон рақамларини сақласа, давлат персоналлаштириш маркази уни реестрга киритишни талаб қилади ва уларнинг маълумотлари қўллаш қоидаларига амал қилинишини текширади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.