«Shaxsga doir ma'lumotlar to'g'risida»gi qonun

27¹-modda. Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов беришнинг алоҳида шартлари

(27¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 26 мартдаги ЎРҚ-1125-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1125/0278-сон)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотлари ушбу Қонуннинг асосий принциплари таъминланган ҳолда сақланиши лозим. Қуйидаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланиши шарт: жисмоний шахсларнинг биометрик маълумотлари; жисмоний шахсларнинг генетик маълумотлари; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошираётган телекоммуникациялар операторларидаги уларнинг хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларнинг маълумотлари. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилмаган шахсга доир маълумотлар куйидаги шартлардан бири бажарилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида сақланиши ва уларга ишлов берилиши мумкин: чет давлатни шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи давлат сифатида тан олиш; оператор томонидан ваколатли давлат органи тасдиқлайдиган талабларга жавоб берувчи стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидалар қабул қилиниши ва уларга риоя этилиши; рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш соҳасидаги халқаро стандартларга оператор томонидан риоя этилиши. Шахсга доир маълумотлар бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи чет давлатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.