«Shaxsga doir ma'lumotlar to'g'risida»gi qonun

24-modda. Шахсга доир маълумотларга автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш

(24-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Субъект ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган, юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган ўз шахсга доир маълумотларига фақат автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш асосида қарор қабул қилишга дучор этилмаслик ҳуқуқига эга, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Қуйидаги ҳолларда субъектнинг шахсга доир маълумотларига фақат автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш асосида қарор қабул қилиниши мумкин: субъектнинг ёзма шаклдаги, шу жумладан электрон ҳужжат тарзидаги розилиги мавжуд бўлганда; агар қарор мулкдор ва субъект ўртасидаги шартномани ижро этиш ёки илгари тузилган шартнома шартларини бажариш учун қабул қилинаётган бўлса; қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда. Мулкдор ва (ёки) оператор субъектга унинг шахсга доир маълумотларига фақат автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш асосида қарор қабул қилиш тартибини ва бундай қарорнинг эҳтимолдаги юридик оқибатларини тушунтириши, бундай қарорга эътироз билдириш имкониятини бериши, шунингдек субъект томонидан ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тартибини тушунтириши шарт. Мулкдор ва (ёки) оператор ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган эътирозни кўриб чиқиши ҳамда бундай эътирозни кўриб чиқиш натижалари ҳақида субъектни ўн кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.