Ушбу Қонун 27¹-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланиши шарт бўлган шахсга доир маълумотлар базалари Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Шахсга доир маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш ариза бериш принципи орқали хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади. Шахсга доир маълумотлар базасини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза ваколатли давлат органига берилади.
Ўз таркибида:
жамоат бирлашмасининг ёки диний ташкилотнинг иштирокчиларига (аъзоларига) тааллуқли бўлган ҳамда тегишинча жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот томонидан ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар, уларни учинчи шахсларга тарқатмаслик ёки ошкор этмаслик шарти билан;
субъект томонидан ҳамма фойдаланиши мумкин қилиб қўйилган;
субъектларнинг фақат фамилиясини, исмини ва отасининг исмини ўз ичига олган;
субъектнинг мулкдор ва (ёки) оператор турган ҳудудга бир марталик кириши учун ёки бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган;
автоматлаштирилган давлат ахборот тизимлари мақомига эга бўлган шахсга доир маълумотларнинг ахборот тизимларига киритилган;
автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган;
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмайди.
Мулкдор ва (ёки) оператор тегишли шахсга доир маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларнинг ҳар бир ўзгариши тўғрисида ваколатли давлат органини бундай ўзгариш юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кундан кечиктирмай хабардор қилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Shaxsga doir ma'lumotlar to'g'risida»gi qonun
20-modda. Шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 26 мартдаги ЎРҚ-1125-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1125/0278-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.