Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ушбу Қонуннинг асосий принципларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
субъект бу маълумотларга ишлов беришга розилик берганда;
субъект тараф бўлган шартномани бажариш учун бу маълумотларга ишлов бериш ёки шундай шартнома тузилгунига қадар субъектнинг сўровига биноан чоралар кўриш зарур бўлганда;
мулкдор ва (ёки) операторнинг қонунчиликда белгиланган мажбуриятларини бажариш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
субъектнинг ёки бошқа шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
мулкдор ва (ёки) операторнинг ёки учинчи шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун ёхуд шахсга доир маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилмаслиги шарти билан ижтимоий аҳамиятга молик мақсадларга эришиш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
шахсга доир маълумотларга уларни мажбурий равишда эгасизлантириш шарти билан статистик ёки бошқа тадқиқот мақсадларида ишлов берилганда;
агар бу маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан олинган бўлса.
Субъектнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш зарур бўлган тақдирда, бу маълумотларга ишлов беришга розилик олиш мумкин бўлган пайтга қадар субъектнинг розилигисиз йўл қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn«Shaxsga doir ma'lumotlar to'g'risida»gi qonun
18-modda. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш шартлари
(18-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.