«Shaxsga doir ma'lumotlar to'g'risida»gi qonun

15-modda. Шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш

Шахсга доир маълумотларни мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига узатиш шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатишдир. Шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш шахсга доир маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари бир хилда ҳимоя қилинишини таъминловчи чет давлатлар ҳудудига амалга оширилади. Шахсга доир маълумотларнинг бир хилда ҳимоя қилинишини таъминламайдиган чет давлатлар ҳудудига шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин: субъектнинг ўз шахсга доир маълумотларини трансчегаравий узатиш бўйича розилиги мавжуд бўлганда; Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, аҳолининг соғлиғи ва маънавиятини муҳофаза қилиш зарур бўлганда; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда. Шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми асосларини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг маънавиятини, соғлиғини, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат мудофаасини ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тақиқланиши ёки чекланиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.