«Shaxsga doir ma'lumotlar to'g'risida»gi qonun

12-modda. Шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш

Мулкдорнинг, операторнинг ва учинчи шахснинг фаолияти мақсадларини амалга оширишга қаратилган шахсга доир маълумотлар билан ҳаракатлар шахсга доир маълумотлардан фойдаланишдир. Мулкдор, оператор ва учинчи шахс томонидан шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш бу маълумотларнинг зарур даражада ҳимоя қилинишини таъминлаш шарти билан фақат ушбу шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича илгари билдирилган мақсадлар учун амалга оширилади. Мулкдор ва (ёки) операторнинг, шунингдек учинчи шахснинг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш билан боғлиқ бўлган ходимлари томонидан шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш фақат уларнинг ўз касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Мулкдор ва (ёки) операторнинг, шунингдек учинчи шахснинг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш билан боғлиқ бўлган ходимлари ўзига ишониб топширилган ёки касбий, хизмат ёхуд меҳнат мажбуриятларини бажариши сабабли маълум бўлиб қолган шахсга доир маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслиги шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.