«Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонун

9-modda. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг шартнома муносабатлари соҳасидаги ваколатлари

(9-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида: хўжалик шартномаларини тузишда ёрдам кўрсатади; хўжалик шартномалари ҳамда уларни бажаришнинг аҳволи тўғрисидаги статистика маълумотларини умумлаштиради; қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хўжалик шартномаларининг бажарилиш жараёнини назорат қилиб туради; хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматларининг ишини ташкил этишга, юридик маслаҳатчиларнинг малакасини оширишга кўмаклашади; хўжалик шартномасини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш жараёнида қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилганлиги факти аниқланган тақдирда, айбдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўяди.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Давлат органлари бизнес шартномаларни назорат қилади ва ёрдам беради. Улар шартномаларни тузишда кўмак кўрсатади, маълумотларни йиғади, қонун бузилишларни текширади ва юристларнинг ишини ташкил этади. KIMGA TEGISHLI Бу ваколатлар Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органларига (вазирликлар, давлат қўмиталари) мансуб. AMALDA Масалан, Сўз-Ўзбекистон компанияси ва қарз берувчи банк ўртасида қарз шартномасида нотўғри шартлар қўйилса, давлат органи бунга эътибор беради, маълумотни йиғади ва қонун бузган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини қўяди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.