Агар етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонунчиликда ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи (буюртмачи) товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан (пудратчидан) сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар ва хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар (ишлар ва хизматлар) ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берганлик учун жарима етказиб берувчидан (пудратчидан) акцептсиз тартибда ундириб олинади.
Жаримани ундириш тўғрисидаги тўлов талабномаси банк муассасасига товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сифати, ассортименти ва нави лозим даражада эмаслиги тўғрисидаги далолатнома тузилгандан кейин ўн кун ичида тақдим этилади. Жаримани ундириш тўғрисидаги тўлов талабномаси белгиланган ўн кунлик муддатни бузган ҳолда тақдим этилган ҳолларда, жаримани ундириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Xo'jalik yurituvchi subyektlar faoliyatining shartnomaviy-huquqiy bazasi to'g'risida»gi qonun
26-modda. Сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун жавобгарлик
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.