Ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт.
Талабномага жавоб хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
Талабномага жавоб буюртма ёки қимматли хат тарзида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек талабнома жўнатилганлигини қайд этадиган, қабул қилиб олувчини огоҳлантирадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади.
Талабнома тўлиқ ёки қисман тан олинган тақдирда хўжалик юритувчи субъект арз қилувчига ўзи тан олган суммани ихтиёрий равишда ўтказади.
Агар талабномани тан олиш тўғрисидаги жавобда тан олинган сумма ўтказилиши ҳақида маълумот бўлмаса, талабнома билдирган тараф жавоб олингандан сўнг йигирма кун муддат ўтгач, банк муассасасига қарздор тан олган суммани сўзсиз тартибда ўтказиш тўғрисидаги фармойишни тақдим этишга ҳақли. Фармойишга қарздорнинг жавоби илова қилинади.
lex.uz’dagi asl matn«Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонун
18-modda. Талабномани кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-607-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон)
Oddiy tilda
ТАЛАБНОМАНИ КЎ'РИБ ЧИҚ'ИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ
Нимани англадади
Талабнома — бу бир компания иккинчи компанияга қарз ёки пул қайтаришни сўраш. Компания талабномани олганидан сўнг 15 кун ичида жавоб бериши керак. Жавоб раҳбар ёки унинг ўринбосари имзо ва муҳр билан расмийлаштириши керак.
Кимга тегишли
Бу қоида барча хўжалик юритувчи субъектларга — компанияларга, тўплам ва бошқа ташкилотларга тегишли.
Амалда
Ахмад компанияси Фарғона компаниясига 10 миллион сўм қарз берган. Фарғона компанияси қарзни қайтармаса, Ахмад компанияси талабнома жўнатади. Фарғона компанияси 15 кун ичида жавоб бериб, қарзни қайтаришни тан олиши ёки рад этиши керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.