Ички хўжалик шартномаси, қоида тариқасида, хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмалари ўртасида ёки хўжалик юритувчи субъект ва унинг ходими (бир гуруҳ ходимлари) ўртасида тузилади.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулот етказиб бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш юзасидан ички хўжалик шартномаларининг ўзлари бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан тузган хўжалик шартномаларидагидан кам бўлмаган ҳажмда тузилишини таъминлашлари шарт.
Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ички хўжалик шартномаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 353 — 385-моддаларининг нормалари қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn«Xo'jalik yurituvchi subyektlar faoliyatining shartnomaviy-huquqiy bazasi to'g'risida»gi qonun
16-modda. Ички хўжалик шартномасини тузиш
(16-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.