Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ваколатли давлат органи:
рекламанинг айланиши соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини таъминлайди;
рекламанинг айланиши соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
рекламанинг айланиши соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
рекламанинг айланиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
реклама тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
рекламанинг айланиши соҳасида маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентини ишлаб чиқади;
рекламага оид фаолият субъектларига реклама ахбороти билан боғлиқ ҳужжатлар ва материалларни белгиланган муддатларда тақдим этишга доир сўров юборади;
рекламага оид фаолият субъектлари томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш чораларини кўради;
зарур ҳолларда реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида хулосалар ва изоҳлар олиш учун экспертлар ҳамда мутахассисларни жалб қилади;
рекламага оид фаолият субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;
рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида ҳалол рақобат ҳамда қонунийликка риоя этиш принципларига асосланган реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, шунингдек рекламанинг айланиши соҳасида ўзини ўзи тартибга солиш механизмларини жорий этишга кўмаклашади;
рекламанинг айланиши соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан рекламага оид фаолият субъектлари томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matn8-modda. Ваколатли давлат органининг рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатлари
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.