«Реклама тўғрисида»ги қонун

47-modda. Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар

Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қуйидаги миқдорларда пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади: ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши ёки реклама қилиниши қонунчиликда тақиқланган ёки чекланган маҳсулот тўғрисида реклама тарқатганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади; номақбул реклама берганлик, аксилрекламани беришни рад этганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади; энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади; вояга етмаганлар учун мўлжалланган рекламага, дори воситалари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, шунингдек болалар озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасига доир талабларни бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Рекламага оид фаолият субъектлари бўлган юридик шахслар реклама тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган тақдирда молиявий санкцияларни қўллаш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади, низо мавжуд бўлган тақдирда эса молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади. Молиявий санкцияларни қўллаш рекламага оид фаолият субъектлари бўлган юридик шахсларни ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёхуд реклама тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш мажбуриятидан озод этмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.