Халқ табобати товарлари рекламаси:
халқ табобати товарларини қўллаш натижасида касалликлардан тузалганликнинг, инсон соғлиғи ҳолати яхшиланганлигининг муайян ҳолларига ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги;
шифокорга мурожаат этиш керак эмаслиги тўғрисида таассурот уйғотмаслиги;
халқ табобати товарларини дори воситалари, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари сифатида тақдим этмаслиги;
соғлом одамда халқ табобати товарларини қўллаш зарурлиги тўғрисида таассурот уйғотмаслиги;
вояга етмаганларга қаратилмаслиги;
халқ табобати товарларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мажбурий бўлган тадқиқотлар олиб борилганлиги фактига ҳавола қилиш йўли билан халқ табобати товарларининг афзалликлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилмаслиги;
рекламадан фойдаланувчиларнинг соғлиғида муаммолар ва (ёки) касалликлари мавжудлиги ҳақидаги таъкидларни ўз ичига олмаслиги;
халқ табобати товарларининг ижобий таъсирини, хавфсизлигини, самарадорлигини ва ножўя таъсирлари мавжуд эмаслигини кафолатламаслиги;
халқ табобати товарларининг хавфсизлиги ва (ёки) самарадорлиги уларнинг табиий келиб чиқиши билан кафолатланганлиги тўғрисидаги таъкидларни ўз ичига олмаслиги керак.
Халқ табобати товарлари рекламаси ҳар бир ҳолда уларни қўллашга ва улардан фойдаланишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассислардан маслаҳатлар олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.
Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланади.
Халқ табобати товарлари рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акцияларни ўтказиш тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matn45-modda. Халқ табобати товарлари рекламаси
(45-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-991-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 03/24/991/0891-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.