Телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг (шу жумладан теледўкон рекламаси каби рекламанинг) умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.
Спорт мусобақасининг (шу жумладан спорт беллашувлари, ўйинлари, жанглари, пойгаларининг) жонли эфирдаги ёки ёзиб олинган ҳолдаги намойиши, агар телеканалнинг ҳуқуқ эгаси билан тузилган шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фақат спорт мусобақалари жараёнидаги танаффусларда ёки улар тўхтатиб турилган вақтда реклама билан, шу жумладан ҳомийлик рекламаси билан узиб қўйилиши мумкин.
Қуйидагилар тақиқланади:
реклама жойлаштириш мақсадида давлат тадбирлари ва маросимларининг намойишини узиб қўйиш;
реклама ва реклама ҳақидаги анонс, шу жумладан теледастур анонси товушининг баландлиги даражасини реклама ва реклама ҳақидаги анонс билан узиб қўйилган теледастур ва телекўрсатув товушига нисбатан баландроқ қилиб белгилаш;
телекўрсатувлар намойиш қилинаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрдан фойдаланиш, бундан реклама блоки вақтида фойдаланиш мустасно;
телекўрсатувларга видеоплашкаларни (телекўрсатув намойиши вақтида кўриниб қоладиган тижорат ахборотини) жойлаштириш, бундан рекламанинг ўзини, шунингдек реклама ҳуқуқи асосида эфирга чиқариладиган кўрсатувни намойиш этиш вақти мустасно. Бунда видеоплашка ўлчами экран сатҳининг ўн фоизидан ошмаслиги ва унинг пастки қисмида горизонтал ҳолатда жойлаштирилган бўлиши керак.
Ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг талаблари:
тегишли телеканалда намойиш қилинаётган телекўрсатувлар тўғрисидаги теледастурларда жойлаштириладиган ахборотга;
теледастурнинг логотипига ва мазкур теледастур ҳақидаги ахборотга нисбатан татбиқ этилмайди.
Чет эл телеканаллари ретрансляция қилинаётганда тарқатиладиган реклама ахборотининг ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда, бундай каналларнинг дастурлари рекламадан фойдаланувчиларга реклама ахборотисиз тақдим этилади.
lex.uz’dagi asl matn27-modda. Телевидениедаги реклама
Oddiy tilda
**ТЕЛЕВИДЕНИЕДАГИ РЕКЛАМА**
**Нимани англадади**
Телеканаллар эфирида реклама кўрсатиш вақти чегаланган. Бир соатда максимум 20%, бир кунда максимум 15% реклама кўрсатиш мумкин. Қисқа дастурларни (10 дақиқадан кам) реклама билан узиб қўйиш тақиқланган. Спорт мусобақалари фақат танаффусларда реклама кўрсатиши мумкин.
**Кимга тегишли**
Бу талаб телеканалларга, видео ва кино дастурларни эфирга чиқарувчиларга татбиқ этилади.
**Амалда**
Телеканал сўткасида 10 соат эфир қилса, 1,5 соатдан кўп реклама кўрсатиши мумкин эмас. Футбол ўйинида голи атрофидаги танаффусда реклама кўрсатиш мумкин, лекин ўйин жараёнида йўқ.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.