Қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинган, рекламага оид фаолият субъектларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилоти рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмасидир.
Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаси Ўзбекистон Республикасида ҳалол рақобат ва қонунийликка риоя этиш принципларига асосланган реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга, шунингдек рекламага оид фаолият субъектларининг касбий манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашишга қаратилгандир.
Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаси:
ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
рекламага оид фаолиятни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар билан чиқади, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли таклифлар киритади;
маркетинг ҳамда рекламага оид фаолиятни юритишнинг юксак ахлоқий мезонларини қўллаб-қувватлаш бўйича талабларни белгилайдиган қоидалар тўпламидан иборат бўлган реклама амалиёти кодексларини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида, ўзини ўзи тартибга солиш механизмларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқади ва қабул қилади;
рекламанинг айланиши соҳасидаги жамоатчилик мониторингига ва ҳисобга олишга доир тадбирларни ташкил қилишда иштирок этади;
ваколатли давлат органининг сўровига кўра рекламанинг қонунчилик талабларига мослиги ҳақида хулоса ва изоҳлар тақдим этади;
реклама тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
рекламага оид фаолият субъектлари бирлашмаси аъзоларининг реестрларини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;
зарур ҳолларда, рекламанинг айланиши соҳасидаги ихтисослаштирилган тадбирларни (кўргазмалар, ярмаркалар, конференциялар ва бошқаларни) ташкил қилади ҳамда уларда иштирок этади, шу жумладан халқаро тадбирларда ҳам иштирок этади.
Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаси қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn10-modda. Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаси
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Реклама субъектларининг бирлашмаси — бу реклама соҳасида ишлайдиган ташкилоталарни бирлаштирувчи нодавлат ташкилотидир. Унинг асосий мақсади реклама бозорида ҳалол рақобат ва қонунийликни таъминлаш, шунингдек аъзоларининг касбий манфаатларини ҳимоя қилишдир.
KIMGA TEGISHLI
Бу норма реклама соҳасида фаолият юритувчи барча юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек давлат органларига тегишлидир.
AMALDA
Масалан, реклама агентликалари ўз бирлашмасига қўшилиб, уларнинг қўллаб-қувватлаган ахлоқий кодексларига амал қилади ва ҳалол рақобат қоидаларини сақлайди. Бирлашма ҳукуматга реклама қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.