«Рақобат тўғрисида»ги қонун

42-modda. Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар

(42-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-954-сонли Қонунига асосан иккинчи — бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2024 й., 03/24/954/0682-сон)

Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади ва қонунчиликнинг бундай бузилишлари қуйидаги миқдорларда жарималар солишга сабаб бўлади: 1) товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга олиб келувчи рақобатга қарши келишувлар тузганлик, мувофиқлаштирилган ҳаракатларни содир этганлик, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятини ушбу хўжалик юритувчи субъектларга алоқадор бўлмаган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан четдан мувофиқлаштирганлик учун — товар ёки молия бозорида рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилган даврда, бироқ охирги уч йилдан ортиқ бўлмаган даврда: хўжалик юритувчи субъектларга — рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг товарни реализация қилишдан олинган тушуми суммасининг 5 фоизи миқдорида; юридик шахсларнинг бирлашмаларига — келиб тушган аъзолик бадаллари суммасининг 5 фоизи миқдорида; 2) товар ёки молия бозоридаги устун мавқени ҳамда устун музокара кучини суиистеъмол қилганлик, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар нархларини асоссиз равишда оширганлик учун — хўжалик юритувчи субъектларга товар ёки молия бозорида рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилган даврда, бироқ охирги уч йилдан ортиқ бўлмаган даврда товарни реализация қилишдан олинган тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида; 3) хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларни (ҳаракатларни) ваколатли давлат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб тузганлик (содир этганлик) учун, хўжалик юритувчи субъектларга бундай розилик олиш талаб этиладиган ҳолларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида; 4) инсофсиз рақобатни содир этганлик учун — хўжалик юритувчи субъектларга товар ёки молия бозорида рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилган даврда, бироқ охирги уч йилдан ортиқ бўлмаган даврда, рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилган товар ёки молия бозорида товарни реализация қилишдан олинган тушум суммасининг 2 фоизи миқдорида; 5) рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг савдоларга оид қисмини бузганлик учун — савдоларнинг хўжалик юритувчи субъект бўлган иштирокчиларига, давлат харидлари доирасидаги корпоратив буюртмачиларга, электрон савдолар операторларига, ташкилотчиларга — савдолар предмети бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида; 6) ваколатли давлат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этганлик (қайта ташкил этганлик, фаолиятини ўзгартирганлик) учун — уларни ташкил этиш (қайта ташкил этиш, фаолиятини ўзгартириш) ташаббускори бўлган хўжалик юритувчи субъектга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида; 7) ваколатли давлат органига ахборотни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик учун — хўжалик юритувчи субъектларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида. Рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмайди ва унга бундай ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан ҳуқуқбузар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар мустасно. Ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш олиш, шунингдек жаримани тўлаш рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйган шахсни ваколатли давлат органининг қарорини (тақдимномасини, кўрсатмасини) бажариш ёки рақобат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод этмайди. Рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишлари ҳоллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI 42-modda рақобат қонунини бузганлик учун пул жарималарини белгилайди. Бу жарималар турли хил рақобатга қарши келишувлар, нохўш рақобата, нарх кўтариш ва бошқа қонун бузилишлари учун қўлланилади. Жарима миқдори бузилишнинг турига ва салбий таъсирига қараб ўзгаради. KIMGA TEGISHLI Жарималар товар сотувчи ва молия бозорида фаолият кўрсатувчи ҳуқуқбузар ширкатларга, уларнинг бирлашмаларига ва бошқа иқтисодий субъектларга қўлланилади. AMALDA Агар компания рақобатчиларнинг нархларини келишиб ўзгартирса, давлат унга товар сотувдан олинган даромадининг 5 фоизи миқдорида жарима солади. Биринчи марта бузилишда огоҳлантириш берилади, икинчи марта жарима қўлланилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.