«Рақобат тўғрисида»ги қонун

4-modda. Асосий тушунчалар

(4-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: давлат иштирокидаги корхона — хўжалик фаолиятини амалга оширадиган, устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахс, шунингдек ўзига хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган давлат муассасаси; давлат иштирокидаги корхоналарнинг аффилланган шахслари — устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиғи бевосита ёхуд билвосита давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар; инсофсиз рақобат — хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг иқтисодий фаолиятни амалга оширишда афзалликларга эга бўлишга қаратилган, қонунчиликка, иш муомаласи одатларига зид бўлган ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлари; истеъмолчи — хўжалик юритувчи субъектдан товарни олувчи, товарга буюртма берувчи ёхуд товарни олиш ёки унга буюртма бериш ниятида бўлган жисмоний ёки юридик шахс; иқтисодий концентрация — хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устунлигига олиб келадиган, товар ёки молия бозорида рақобатнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган битимлар тузиш ва (ёки) бошқа ҳаракатларни бажариш; камситувчи шарт-шароитлар — товар ёки молия бозорига кириш, товарни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, олиш, реализация қилиш ёки ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш шарт-шароитлари бўлиб, улар бошқа тенг шарт-шароитларда битта ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектни ўзга хўжалик юритувчи субъектга (рақобатчига) нисбатан тенг бўлмаган ҳолатга солиб қўяди; молия бозори — банклар, кредит, суғурта ва бошқа молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомаласи доираси бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида бундай хизматларни кўрсатиш имконияти мавжуд бўлади; мувофиқлаштирилган ҳаракатлар — икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг улардан ҳар бирининг манфаатларини қаноатлантирадиган, бирининг ҳаракатлари бошқасига маълум бўлган ёки улардан ҳар бирининг ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда бажариладиган, рақобатни чеклайдиган ёхуд чеклашга ва (ёки) рақобат шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари камситилишига олиб келиши мумкин бўлган ўзаро келишилмаган ҳаракатлари; рақобат — хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари улардан ҳар бирининг товар ёки молия бозоридаги товар муомаласининг умумий шарт-шароитларига бир томонлама тартибда таъсир кўрсатиш имкониятини истисно этади ёки чеклайди; рақамли платформа — рақамли маҳсулотлардан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ҳақ эвазига ёки бепул фойдаланилишини таъминловчи ахборот тизими; табиий монополия — товар бозорининг ҳолати бўлиб, унда технологик ўзига хос хусусиятлар туфайли товарларнинг муайян турига бўлган талабни қаноатлантиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди; табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни асосий фаолият тури сифатида амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи; товар — фаолиятнинг олиш ва реализация қилиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан ишлар ва хизматлар; товар бозори — товарнинг, шу жумладан бир-бирининг ўрнини босадиган товарнинг (ўзининг белгиланган мақсади, қўлланилиши, сифати ва техник хусусиятлари, нархи ҳамда бошқа кўрсаткичлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган, истеъмолчи алмаштиришга тайёр бўлган товарнинг) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомаласи доираси бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида товарни олиш ёки реализация қилиш имконияти мавжуд бўлади; хўжалик юритувчи субъект — товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан давлат иштирокидаги корхона ва хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи муассаса, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.