Ваколатли давлат органи рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги ишни моҳиятига кўра кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилади:
рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги факти аниқланганлиги ва тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилиши ҳақида;
иш юритишни тугатиш тўғрисида.
Ваколатли давлат органи:
рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактлари тасдиқланмаган;
ўзига нисбатан иш юритилаётган юридик шахс тугатилган ёки жисмоний шахс вафот этган;
рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ўзига нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахсларнинг бирлашмалари томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилган;
ваколатли давлат органи кўриб чиқаётган рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги иш юзасидан суд томонидан қарор қабул қилинган тақдирда, рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги ишни юритишни тугатади.
Ваколатли давлат органининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги иш юзасидан қарори дарҳол эълон қилиниши керак.
Ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахсга ваколатли давлат органининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги иш юзасидан қарорига асосан кўрсатма берилади.
lex.uz’dagi asl matn38-modda. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги иш юзасидан ваколатли давлат органининг қарори
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.