Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳақидаги ишда иштирок этувчи шахслар қуйидагилардан иборатдир:
ваколатли давлат органи;
рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақида ўзига нисбатан иш юритилаётган шахс;
рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳақидаги иш кўриб чиқилиши муносабати билан ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилинаётган манфаатдор шахслар;
Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳақидаги ишда гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа кўмаклашувчи шахслар ҳам иштирок этиши мумкин.
Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳақидаги ишда иштирок этувчи шахслар иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар беришга, далиллар тақдим этишга, илтимосномалар киритишга, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn36-modda. Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳақидаги ишда иштирок этувчи шахслар
Oddiy tilda
Нимани ангlatadi
Рақобат қонунини бузганлик ҳақидаги ишда иштирок этувчи шахслар — бу ишда қатнашадиган барча одамлар ва ташкилотлар. Булар: ваколатли давлат органи, айбланаётган шахс, зарарчи томонлар, гувоҳлар ва мутахассислар. Ҳар бир иштирокчи ўзининг ҳуқуқ ва вазифаларига эга.
Кимга тегишли
Бу норма Ўзбекистон Республикасида рақобат қонунчилигини бузганлик ҳақидаги барча ишларда қатнашувчи шахсларга тегишли.
Аmalда
Агар компания нотўғри рақобат қилса, давлат органи иш юритади. Компания вакили ўзини ҳимоя қилиш учун далиллар тақдим этиши мумкин, гувоҳларни чақириши мумкин. Зарарчи томон ҳам ўзининг манфаатини ҳимоя қилиш учун иштирок этиши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.