Ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари рақобат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги аризалар ва ишларни кўриб чиқиш, шунингдек рақобатнинг ҳолатини аниқлаш учун республика ижро этувчи ҳокимият органларидан ва бошқа ташкилотлардан, хўжалик юритувчи субъектлардан, юридик шахсларнинг бирлашмаларидан ҳамда жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда уларнинг ҳужжатларини ва ахборотини олиш ҳамда уларнинг ҳудудига кириш ҳуқуқига эга. Бунда талаб қилиб олинган ҳужжат, ахборот ва маълумотлар ваколатли давлат органига бепул тақдим этилади.
Ваколатли давлат органи ахборотни савдолар ўтказиш ваколатига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг ва юридик шахслар бирлашмаларининг электрон маълумотлар базаларига интеграциялашиш орқали реал вақт режимида олишга ҳақли.
Ваколатли давлат органи ушбу Қонунга мувофиқ ўзига берилган ваколатларни амалга ошириши муносабати билан маълум бўлиб қолган тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ва шахсга доир маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
lex.uz’dagi asl matn32-modda. Ваколатли давлат органининг ахборот олишга доир ҳуқуқи
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.