Давлат иштирокидаги корхоналарни ёки уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга) ва (ёки) уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек улар томонидан акциялар (улушлар) олинишига олдиндан розилик олиш учун тегишинча республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ёки уларнинг аффилланган шахслари ваколатли давлат органига ариза билан мурожаат қилади.
Ваколатли давлат органи давлат иштирокидаги корхоналарни ёки уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) ва (ёки) уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек улар томонидан акциялар (улушлар) олиш масаласи юзасидан ариза келиб тушган кундан эътиборан икки ой муддатда қарор қабул қилади.
Агар ваколатли давлат органи томонидан товар ёки молия бозорида хусусий тадбиркорлик субъектлари мавжуд эмаслигининг объектив сабаблари аниқланмаган бўлса, давлат иштирокидаги корхоналарга, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларига уч йил муддат мазкур товар ёки молия бозорида фаолият юритишга рухсат берилади.
Ваколатли давлат органи давлат иштирокидаги корхоналарни ва (ёки) уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишни (қайта ташкил этишни) ва (ёки) уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек улар томонидан акциялар (улушлар) олинишини ушбу Қонун 24-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда рад этади.
Давлат иштирокидаги корхоналарни ёки уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) ва (ёки) уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек улар томонидан акциялар (улушлар) олиниши бўйича ҳаракатлар товар ёки молия бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслигини исботловчи далиллар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, ваколатли давлат органи ушбу аризани қаноатлантириши мумкин.
Ваколатли давлат органи давлат иштирокидаги корхоналарни ёки уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) ва (ёки) уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек улар томонидан акциялар (улушлар) олиниши учун олдиндан розилик бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш чоғида рақобатни таъминлашга қаратилган талабларни белгилаши мумкин.
Ваколатли давлат органининг давлат иштирокидаги корхоналарни ёки уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) ва (ёки) уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек улар томонидан акциялар (улушлар) олиниши учун олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори, агар қарор бир йил ичида ижро этилмаса, ўз кучини йўқотади.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини, шунингдек таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартишларни ҳамда улар томонидан акциялар олинишини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) чоғида ваколатли давлат органининг олдиндан розилиги мавжудлигини қонунчиликда белгиланган тартибда текшириши ва ваколатли давлат органининг олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори аризачи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказишни рад этиши шарт, бундан Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn25-modda. Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек улар томонидан акциялар (улушлар) олиниши учун олдиндан розилик олиш тартиби
Oddiy tilda
**Нимани англадади**
Давлат иштирокидаги корхоналар ёки уларнинг боғланган ташкилотлари ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши, фаолияти ўзгартирилиши ёки акциялар сотилиши учун олдиндан рухсат олиш керак. Ваколатли орган ариза келганидан сўнг икки ой ичида қарор қабул қилади.
**Кимга тегишли**
Бу модда давлат иштирокидаги корхоналар, уларнинг аффилланган шахслари ва уларнинг фаолияти ўзгартиришни хохловчи ташкилотларга тегишли.
**Амалда**
Мисол: Давлат банки янги филиал очмоқчи бўлса, олдин ваколатли органга ариза беради. Орган икки ойда қарор қабул қилади. Агар рақобатга зарар бўлмаса ва далилlar тақдим этилса, рухсат берилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.