«Рақобат тўғрисида»ги қонун

17-modda. Табиий монополия субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Табиий монополия субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: реализация қилинган товарлар учун ҳақ тўланишини таъминламаётган истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни қонунчиликда белгиланган тартибда рад этиш; табиий монополия шароитларида реализация қилинадиган товарларнинг нархларини (тарифларини) ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда барча истеъмолчилар учун бир вақтда пасайтириш. Табиий монополия субъектлари: ўз товарларининг сотиб олинишида истеъмолчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиб бериши, барча истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш учун қувватлар етарли бўлмаган тақдирда, товарлар истеъмолчилар ўртасида адолатли тақсимланишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ тартибга солиши; ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ваколатли давлат органига қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этиши; товарларнинг нархларини (тарифларини) белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган органга ишончли ахборотни тақдим этиши; табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган товарлар ишлаб чиқаришга (реализация қилишга) доир тўғридан-тўғри харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шарт. Табиий монополия субъектлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.