«Рақобат тўғрисида»ги қонун

13-modda. Устун мавқе

Товар ёки молия бозоридаги хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг унга ўз фаолиятини рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд ушбу бошқа субъектларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолати устун мавқедир. Товар ёки молия бозорида қуйидагилар устун мавқе деб эътироф этилади: агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг рақобатчилари мавжуд бўлмаса; агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг бозордаги улуши 40 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этса; агар хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти деб эътироф этилса; агар хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига муайян товарларни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш ёхуд олиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда мутлақ ва (ёки) эксклюзив ҳуқуқ берилган бўлса. Охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз минг бараваридан камроқни ташкил этувчи хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг (бундан табиий монополия субъектлари, маҳсулотларининг нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъектлар мустасно) товар ёки молия бозоридаги ҳолати устун мавқе деб эътироф этилмайди. Хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товар ёки молия бозоридаги устун мавқеи эътироф этилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда ваколатли давлат органи бу ҳақда уларга хабарнома юборади, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарларига нисбатан нархлар давлат томонидан тартибга солинган тақдирда эса бу ҳақда нархни тартибга солувчи органга ҳам хабар беради. Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг, рақамли платформа операторининг устун мавқеини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

УСТУН МАВҚЕ Нимани ангlatadi Устун мавқе — бу бозорда қуввали ўрин, қайда компания ёки одамлар гуруҳи ўз ишини бошқаларга боғлиқ бўлмасдан амалга ошириши ва рақобатни назорат қилиши мумкин. Ундай мавқедаги субъект бошқа компанияларнинг ишига халал бериши ёки уларни бозордан чиқариши қудратига эга. Киmга тегишли Бу қоида товар ва молия бозорида фаолият кўрсатувчи барча хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг гуруҳларига тегишли. Амалда Масалан, шахри бир ўйинчоқ дўконида 50% бозор улуши бор. Ўзбекистон Республикасининг рақобат қонуни буни устун мавқе деб эътироф этади. Давлат органи уни 3 кун ичида хабарнома орқали огоҳлантириши керак.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.