Қуйидаги шартлардан бирига ёки бир нечтасига мувофиқ бўлган, ягона (умумий) иқтисодий манфаатга эга бўлган шахслар йиғиндиси шахслар гуруҳи деб эътироф этилади:
икки ва ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектнинг бири бевосита ёки билвосита, шунингдек бошқа шахслардан олинган ваколатларга мувофиқ бошқа хўжалик юритувчи субъект устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизидан ортиғига эгалик қилади;
икки ва ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектда айни бир жисмоний шахс, шунингдек унинг эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олувчилари), болалари (фарзандликка олинган болалари), туғишган ва ўгай ака-укалари ҳамда опа-сингиллари (бундан буён матнда яқин қариндошлари деб юритилади) ушбу хўжалик юритувчи субъектлардаги ўз иштироки туфайли бевосита ва (ёки) билвосита ёхуд бошқа шахслардан олинган ваколатларга мувофиқ мазкур хўжалик юритувчи субъектлардан ҳар бирининг устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизидан ортиғига эгалик қилади (эга бўлади);
икки ва ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектда айни бир юридик шахс ушбу хўжалик юритувчи субъектлардаги ўз иштироки туфайли бевосита ва (ёки) билвосита ёхуд бошқа шахслардан олинган ваколатларга мувофиқ мазкур хўжалик юритувчи субъектлардан ҳар бирининг устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизидан ортиғига эгалик қилади (эга бўлади);
икки ва ундан ортиқ юридик шахснинг ижро этувчи органи таркибига айни бир жисмоний шахс ҳамда унинг яқин қариндошлари киради;
икки ва ундан ортиқ юридик шахснинг коллегиал ижро этувчи органи ва (ёки) кузатув кенгаши сон таркибининг 50 фоизидан ортиғини айни бир жисмоний шахс ва унинг яқин қариндошлари ташкил этади;
икки ва ундан ортиқ юридик шахслардан бири қонунчиликка ёки ушбу юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ёхуд улар билан тузилган шартномаларга асосан ушбу юридик шахсларга ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли бўлади;
икки ва ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектда айни бир жисмоний шахс ёки айни бир юридик шахс қонунчиликка ва (ёки) ушбу юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ёхуд улар билан тузилган шартномаларга асосан уларга ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли бўлади.
Ушбу Қонунда шахслар гуруҳига товар ёки молия бозорининг ягона субъекти сифатида қаралади.
lex.uz’dagi asl matn10-modda. Шахслар гуруҳи
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.