«Қурол тўғрисида»ги қонун

9-modda. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласига белгиланадиган чекловлар

(9-модда 2-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади: 1) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари сифатида қуйидагиларнинг муомаласи: ўқдон (барабан) сиғими ўн дона патрондан ортиқ, ствол узунлиги ствол қутиси билан беш юз миллиметрдан ва қуролнинг умумий узунлиги саккиз юз миллиметрдан кам бўлган узун стволли ўқотар қурол, шунингдек тузилиши ўқ отиш имкониятини йўқотмаган ҳолда уни саккиз юз миллиметрдан кам узунликкача буклаш, силжитиш ёки қисмларга ажратиш имконини берадиган қуролнинг; бошқа ашёларнинг шаклини такрорловчи ўқотар қуролнинг; сойли стволли ўқотар қуролнинг патронларига мослаб тайёрланган силлиқ стволли ўқотар қуролнинг; стволсиз ўқотар қуролнинг (патрон гильзаси ствол сифатида фойдаланиладиган қуролнинг); 3D-принтерида полимер ва композит материаллардан чиқарилган ўқотар қуролнинг; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган нормаларга мувофиқ бўлмаган чиқиш параметрларига эга бўлган электрошок қурилмаларининг, учқун чиқаргичларнинг ва бошқа қурилмаларнинг; қўлланилишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рухсат этилмаган, асабни фалажлайдиган, заҳарли ва бошқа кучли таъсир кўрсатувчи моддалар билан тўлдирилган газли қуролнинг; шикастловчи таъсири радиоактив нурланиш, кимёвий ва биологик (бактериологик) омиллардан фойдаланишга асосланган қуролнинг; шикастловчи таъсири электромагнит, нур, иссиқлик, инфратовуш ёки ультратовуш нурланишдан фойдаланишга асосланган қурол ва бошқа анжомларнинг; тиғининг ёки кескичининг (дамининг) узунлиги тўқсон миллиметрдан ортиқ бўлган, тугмаси ёки пишанги босилганда сопидан автоматик равишда чиқариладиган ва маҳкамланадиган ёхуд оғирлик кучи ёки тезкор ҳаракат ҳисобига сурилиб чиқадиган ҳамда автоматик равишда ўрнашадиган тиғли совуқ қурол ва пичоқларнинг; улоқтириладиган анжоми зирҳтешар, ёндирувчи, ҳавода из қолдирувчи ёки портловчи таъсирга эга ўқ-дориларнинг, шунингдек газли тўппончалар ва револьверлар учун сочма ўқ-дорили патронларнинг; қурол сифатида қўллаш учун махсус мослаштирилган зарб бериб-парчаловчи ва улоқтирувчи таъсирга эга ашёларнинг (гурзилар, кастетлар, сурикенлар, бумеранглар ва бошқа ашёларнинг), бундан спорт аслаҳаларидан фойдаланиш мустасно; 2) фуқаровий қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари сифатида қуйидагиларнинг муомаласи: пневматик калта стволли қурол, шунингдек ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролнинг (бундан ушбу қуролни спорт объектларида сақлаш ва ундан фойдаланиш мустасно); чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг (порохли ёки бошқа модда қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракат олувчи ва одамни ўлдириш учун мўлжалланмаган, жароҳат етказувчи таъсир кучига эга бўлган патроннинг отиладиган анжоми билан масофадан туриб жонли нишонга механик шикаст етказиш учун мўлжалланган калта стволли ўқотар қуролнинг ва стволсиз ўқотар қуролнинг); газли калта стволли қуролнинг; махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб ўқ узиш имкониятини истисно этадиган ўқув қуролининг ва вазн-ўлчамли қуролнинг; нур-товушли таъсирга эга патрон билан ўқ узишни имитация қилиш учун мўлжалланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб бошқа турдаги патронлар билан ўқ узиш имкониятини истисно этадиган пахтавон қуролнинг ва унинг ўқ-дориларининг; ҳаракатга келтирувчи воситаларни, улоқтирувчи моддани ва шикаст етказувчи таъсир кучига эга бўлган отиладиган анжомни гильза ёрдамида яхлит ҳолда бирлаштирадиган силлиқ стволли ўқотар қуролдан ёки чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролдан ўқ узиш учун мўлжалланган ва одамни ўлдириш учун мўлжалланмаган, жароҳат етказувчи таъсир кучига эга бўлган патронларнинг; кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган ҳаракатга келтирувчи воситаларни гильза ёрдамида яхлит ҳолда бирлаштирадиган, газли қуролдан ёки чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролдан ўқ узиш учун мўлжалланган ва одамни ўлдириш учун мўлжалланмаган, газли таъсир кучига эга бўлган патронларнинг; ҳаракатга келтирувчи воситаларни, нур-товушли таъсирга эга анжомларни гильза ёрдамида яхлит ҳолда бирлаштирадиган, ўқотар қуролдан, газли ёки сигнал берувчи қуролдан ўқ узиш учун мўлжалланган ва жонли нишонга ёки бошқа нишонга шикаст етказиш учун мўлжалланмаган нур-товушли таъсирга эга бўлган патронларнинг; пўлат ўзакли аслаҳаси бўлган, жонли нишонга ёки бошқа нишонга шикаст етказиш учун мўлжалланган ўқотар қуролдан ўқ узиш учун мўлжалланган патронларнинг; 3) сойли стволли спорт ўқотар қуролини ёки оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, шунингдек тиғли совуқ спорт қуролини ҳамда улоқтириш қуролини спорт объектларидан ташқарида сақлаш ва улардан фойдаланиш, бундан ҳайвонот дунёси объектларини ҳаракатсизлантириш ва эмлаш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ҳамда профилактика ишларини амалга ошириш учун камонлар ва арбалетлардан фойдаланиш мустасно; 4) фуқаровий ва хизмат қуролига товушсиз ўқ узиш мосламаларини ва тунда кўриш мўлжаллагичларини ўрнатиш, бундан ов қилиш учун мўлжаллагичлар мустасно; 5) қуролни ва унинг ўқ-дориларини жўнатиш; 6) фуқаровий қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно), совуқ қуролни ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юриш; 7) митинглар, кўча юришлари, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилганда, кўнгилочар ва ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган, алкоголли маҳсулотлар реализация қилинадиган жойларда, таълим, тиббиёт муассасаларида ҳамда қурол олиб юриш тақиқланган бошқа жамоат жойларида бўлган вақтда, шунингдек алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда фуқаровий қуролни олиб юриш; 8) қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида, шу жумладан шаҳар транспортида, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш; 9) совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда, жамоат жойларида олиб юриш; 10) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик шахсларнинг ихтисослаштирилган дўконларидан ташқарида фуқаровий ҳамда хизмат қуролини ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш; 11) фуқаровий қуролга қонуний асосда эгалик қилмайдиган шахсларга бундай қуролнинг патронларини реализация қилиш, бундан спорт ташкилотларида ўқотар қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ спорт турлари билан шуғулланувчи ёки таълим муассасаларида ўқ отиш бўйича тайёргарликдан ўтаётган шахсларга патронлар бериш мустасно. 12) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.