«Қурол тўғрисида»ги қонун

6-modda. Фуқаровий қурол

(6-модда иккинчи қисми 1-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)

Ов ва спорт билан шуғулланиш учун, шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол фуқаровий қурол жумласига киради. Фуқаровий қурол қуйидагиларга бўлинади: 1) ов қуроли: сойли стволли ўқотар қурол; силлиқ стволли ўқотар қурол, шу жумладан сойли қисмининг узунлиги бир юз қирқ миллиметрдан ошмайдиган ўқотар қурол; комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар қурол, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар қурол; пневматик қурол; тиғли совуқ қурол (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлар); сигнал берувчи қурол; 2) спорт қуроли: сойли стволли ўқотар қурол; силлиқ стволли ўқотар қурол; тиғли совуқ қурол (рапиралар, шпагалар ва қиличлар); улоқтириш қуроли (камонлар, арбалетлар ва найзалар); пневматик қурол; сигнал берувчи қурол; 3) ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли: газли қурол — кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар; электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалар. Фуқаровий ўқотар қурол қаторасига ўқ узишни истисно этиши ва ўқдон (барабан) сиғими ўн дона патрондан ортиқ бўлмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.