Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан давлат назорати ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида:
фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида лицензиялар ва рухсатномалар бериш;
лицензиялар ва рухсатномалар талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини текшириш;
лицензиялар ва рухсатномаларнинг талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини текширишлар чоғида юзага келадиган масалалар бўйича зарур ахборотни сўраб олиш;
қурол ва унинг ўқ-дорилари ишлаб чиқариладиган, таъмирланадиган, реализация қилинадиган, сақланадиган ҳамда йўқ қилинадиган жойларда уларни кўздан кечириш;
текширишлар натижалари асосида лицензиялар ва рухсатномалар талаблари ҳамда шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
лицензиялар ва рухсатномалар эгалари зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиялар ва рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, лицензиялар ва рухсатномаларни бекор қилиш ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда уларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Фуқаровий қуролни сақлаш тартибига риоя этилишини текшириш ички ишлар органларининг профилактика (катта) инспекторлари томонидан бир йилда камида бир марта амалга оширилиши керак.
Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан давлат назорати бошқа органлар томонидан ҳам ўз ваколатлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Қурол тўғрисида»ги қонун
40-modda. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан давлат назорати
(40-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.