Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг рухсатномаларига кўра амалга оширилади.
Учинчи мамлакатларнинг қуролли кучларини таъминлаш учун мўлжалланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ҳамда уларга биноан қабул қилинган халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Қурол тўғрисида»ги қонун
15-modda. Қуролни ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.