«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

9-modda. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш

(9-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳамда улардаги маълумотларнинг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик талабларига номувофиқлиги; эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш тартибига эмитент томонидан риоя этилмаганлиги; қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган йиғимларнинг тўланмаганлиги; эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришни амалга ошираётган юридик шахсда уларни чиқариш ҳуқуқининг йўқлиги. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг қарорида кўрсатилган муддат ичида қайта мурожаат этилган тақдирда, янгитдан тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлардан ташқари янги асосларга кўра эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.