«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

62-modda. Қимматли қоғозлар бўйича даъво муддатлари

Эмитент ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинган, эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун даъво муддати эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини жойлаштириш муддати тугаган санадан эътиборан бир йилни ташкил этади. Вексель сақловчининг индоссантларга қарши ва вексель берувчига қарши талаблари бўйича даъво муддати белгиланган муддатда билдирилган протест кунидан эътиборан ёки чиқимларсиз оборот тўғрисида шартлашилган тақдирда, тўлов муддати кунидан эътиборан бир йилни ташкил этади. Индоссантларнинг бир-бирига ва вексель берувчига нисбатан талаблари бўйича даъво муддати индоссант векселни тўлаган кундан эътиборан ёки унга нисбатан даъво тақдим этилган кундан эътиборан олти ойни ташкил этади. Ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилмаган ўзга ҳолларда, шунингдек бошқа қимматли қоғозлар бўйича даъво муддатлари қонунга мувофиқ белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.