«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

55-modda. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи

(55-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи: қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади; қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялайди, мазкур соҳада рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга оширади; инвестиция маслаҳатчиларининг хабарномаларини қабул қилади, уларнинг реестрини юритади; инвесторларнинг ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди; қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва тартибга солиш ҳамда унинг иштирокчилари фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқади; қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир талабларни, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мутахассисларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади ва малака сертификатлари беради; эмиссиявий қимматли қоғозларни (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозларга доир битимларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, қимматли қоғозларга доир операциялар ўтказилишини ҳисобга олиш ва улар юзасидан ҳисобот бериш стандартларини, қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини ва қимматли қоғозларга доир битимларни ҳисобга олиш регистрини юритиш тартибини тасдиқлайди; эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг Ягона давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди; Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун тарифларнинг миқдорларини келишади; қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда қонунчиликнинг бузилганлиги аниқланган ҳолларда улар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган хулосалар ва кўрсатмалар чиқаради, қоидабузарларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ санкциялар қўллайди; ўз маблағлари етарли даражада бўлишига доир мажбурий нормативларни ва қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича таваккалчиликларни чекловчи бошқа кўрсаткичларни, шунингдек қимматли қоғозларга доир (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) операциялар юзасидан ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.