«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

5-modda. Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор

(5-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: эмитентнинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили; эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор тасдиқланган сана; эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган эмитент бошқарув органининг номи; эмиссиявий қимматли қоғозларнинг тури ва хили ҳамда уларнинг чиқарилиш шакли; эмиссиявий қимматли қоғозлар эгасининг ҳуқуқлари; эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш шартлари; чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони; илгари жойлаштирилган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони; эмиссиявий қимматли қоғозларнинг номинал қиймати. Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорда қонунчиликка мувофиқ бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин. Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қонунчиликка ва эмитентнинг уставига мувофиқ эмитент бошқарув органи томонидан тасдиқланади. Агар облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарорда гаров, банк кафолати ёки қонунда назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминлаш назарда тутилса, бундай қарорда таъминот берган шахс тўғрисидаги ва таъминот шартлари ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак. Бунда облигациялар чиқариш тўғрисидаги бундай қарор таъминот берувчи шахс томонидан ҳам имзоланиши керак. Давлат ташкилоти акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган акцияларнинг эмиссия рисоласи акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарордир. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг бир нусхаси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида қолади, бир нусхаси эмитентга берилади ва бир нусхаси эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига топширилади. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги рўйхатдан ўтказилган қарорга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.