«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

41-modda. Депонентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(41-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Депонент қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз депо ҳисобварағидаги қимматли қоғозларни қонунчиликда белгиланган доирада ва тартибда тасарруф этиш; инвестиция воситачисига ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ўз депо ҳисобварағи бўйича операцияларни бажариш юзасидан топшириқлар бериш (учинчи шахслар олдида мажбуриятлар юклатилган қимматли қоғозларни қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатиш тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмасдан ўтказишга доир фармойиш бундан мустасно), сўровлар киритиш, топшириқлар бажарилганлиги тўғрисида ҳисобот талаб қилиш; ҳужжатсиз ва ҳаракатсизлантирилган ҳужжатли қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳисобга олишни инвестиция воситачисига ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига топшириш; шартнома шартларига мувофиқ ўз депо ҳисобварағининг ҳолати ҳақида кўчирма ва ўз депо ҳисобварағи бўйича ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот олиш. Депонент қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Депонент: ўз ваколатли шахсининг ваколатлари тугатилганлиги ёки ўзгартирилганлиги тўғрисида инвестиция воситачисини ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини хабардор қилиши; ўз реквизитларидаги барча ўзгаришлар ҳақида инвестиция воситачисига ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига хабар бериши; инвестиция воситачиси ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёзма хабарларининг тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириши ҳамда аниқланган ноаниқликлар ҳақида уларга ўз вақтида хабар бериши шарт. Депонентнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.