«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

12-modda. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини тўхтатиб туриш, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш

(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши: эмиссия жараёнида қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик талаблари эмитент томонидан бузилганлиги аниқланганда, шунингдек эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳақида эълон қилинган ахборотда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда улар бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади; қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ахборот ва ҳисоботлар бир йил ичида икки ва ундан ортиқ маротаба ўз вақтида ошкор этилмаган тақдирда, бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади; уларнинг чиқарилишини тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликлар эмитент томонидан бартараф этилмаган, шунингдек мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг 60 фоиздан кам қисми чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда хусусий жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб топилади; суднинг тегишли қарори мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий эмас деб топилади. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, мазкур чиқарилишнинг барча қимматли қоғозлари муомаладан олиниши лозим, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини жойлаштиришдан эмитент олган маблағлар эса қонунчиликда белгиланган тартибда эгаларига қайтарилиши керак. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш ва маблағларни эгаларига қайтариш билан боғлиқ чиқимларнинг ўрни эмитент ҳисобидан қопланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.