«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

10-modda. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим

(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозлар номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига йиғим тўлайди. Илгари рўйхатдан ўтказилган чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозларнинг номинал қиймати оширилган тақдирда, эмитент мазкур чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозлар номинал қиймати ошган суммасининг 0,01 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига йиғим тўлайди. Эмиссиявий қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим қуйидаги ҳолларда ундирилмайди: инфратузилма облигациялари ва опцион чиқарилган тақдирда; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.