Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза ва сўровнома келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро ушбу Қонуннинг7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.
Пенсия тайинланган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинланган куннинг ўзида пенсионерга пенсиянинг тури, миқдори ва пенсия тайинлаш муддати тўғрисида хабарнома юборади.
Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) пенсия тайинлаш рад этилганда Пенсия жамғармаси бўлими шу куннинг ўзида фуқарога пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.
Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилганидан кейин беш кундан кечиктирмай аризачига пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабарнома беради ёки жўнатади ҳамда бир вақтнинг ўзида барча ҳужжатларни қайтаради.
Агар пенсия тайинлаш тўғрисидаги мурожаат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, сўровнома тўлдирган ҳолда берилган бўлса, пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида қарор чиқарилган куннинг ўзида Пенсия жамғармаси бўлими мурожаат қилган шахсга пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабар юборади.
lex.uz’dagi asl matn«Fuqarolarning davlat pensiya ta'minoti to'g'risida»gi qonun
45-modda. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларни ва маълумотларни кўриб чиқиш муддатлари
(45-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.