«Fuqarolarning davlat pensiya ta'minoti to'g'risida»gi qonun

11-modda. Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи

Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар: а) ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (2-сонли рўйхат, I қисм): эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда. Ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда — эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади; б) цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда (2-сонли рўйхат, II қисм).
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.