Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
транспорт воситаларидан фойдаланишда жабрланувчига унга етказилган зарарни кафолатли тўлашни мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ компенсация тўловларини амалга ошириш йўли билан таъминлаш;
мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ суғурта мукофотлари бўйича сийлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг айрим тоифаларини кўрсатиб ўтилган сийловларни компенсация қилиш йўли билан қўллаб-қувватлаш тизимини молиявий таъминлаш;
мажбурий суғурта қилиш, шу жумладан мажбурий суғурта қилиш шартномалари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган, суғурта ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини, суғурта қилдирувчилар ва жабрланганлар тўғрисидаги шахсий маълумотларни шакллантириш, суғурта сирлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларни таъминлаган ҳолда суғурталовчилар билан Жамғарма ўртасида кўрсатиб ўтилган маълумотларни айирбошлашни ташкил этиш;
Жамғарманинг унга юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш бўйича фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда тасдиқлаш.
lex.uz’dagi asl matnМажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)
Q2-band. Q2-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.