Транспорт воситаларини бошқаришга қўйилган шахслар сони чекланиши шарти билан транспорт воситалари эгалари учун мажбурий суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта мукофоти миқдори қуйида кўрсатилган формулаларга мувофиқ аниқланади:
а) 1 йилга транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномасини тузишда:
б) транспорт воситасидан мавсумий фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномасини тузишда:
в) транспорт воситасидан мавсумий фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгаларининг, шунингдек рўйхатдан ўтказиш жойига бораётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномасини тузишда:
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидаларига ушбу илованинг III бўлимига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг энг катта миқдори барча коэффициентлар ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритилган тегишли базавий ставканинг 5 баравари миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта товонини тўлашда қўшимча равишда тўланадиган суғурта мукофоти қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
ПРД — қўшимча равишда тўланадиган суғурта мукофоти суммаси;
ПР — суғурта мукофоти суммаси;
СВ — тўланган суғурта товони суммаси;
СС — суғурта суммаси
ОП — суғурта ҳодисаси юз берган пайтдан бошлаб суғурта қилишнинг кунлар ҳисобидаги қолган даври;
ПС — мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган кунлар ҳисобидаги суғурта қилиш даври.
БосқичларСубъектларТадбирларБажариш муддатлари1-босқичЙўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт ҳайдовчилари, суғурталовчи1. Тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган ҳамда икки транспорт воситаси тўқнашуви натижасида содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ўзаро келишилган ҳолда ихтиёрий равишда икки нусхада йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилади.2. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш билан бир вақтнинг ўзида йўл-транспорт ҳодисаси жойи (автотранспорт воситалари тўқнашган жой (вазият ўзгартирилмаган ҳолдаги), транспорт воситаларини фотосуратга ва (ёки) видеоёзувга олинади, шунингдек, транспорт воситаларининг шикастланган қисмларини фотосуратга ва (ёки) видеоёзувга туширилади.Ҳодиса содир этилган вақтда ўша жойнинг ўзида2-босқичЙўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт ҳайдовчилари, нарколог ёки масъул тиббиёт ходими1. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилганидан сўнг иккала ҳайдовчи мастлик даражасини аниқлаш юзасидан ушбу ҳудуддаги ёки унга яқин бўлган наркологик диспансер ёхуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасига мурожаат қилиб, текширувдан ўтадилар.1. Хабарнома тузилган вақтдан эътиборан 4 соат ичидаЙўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт воситалари ҳайдовчилари, экспертиза (баҳолаш) ўтказадиган ташкилот2. Жабрланувчи йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўзининг мол-мулкига етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида ўз ташаббуси билан транспорт воситасини мустақил экспертизадан (баҳолашдан) ўтказади ва мустақил экспертиза натижаларини йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномага илова қилади.2. Ҳодиса содир этилган вақтдан эътиборан 3 иш кун ичидаЙўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт ҳайдовчилари, суғурталовчи3. Ҳайдовчилар томонидан суғурталовчиларга йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилади:йўл-транспорт ҳодисаси жойининг (автотранспорт воситалари тўқнашган жойнинг (вазият ўзгартирилмаган ҳолдаги), транспорт воситаларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви, транспорт воситаларининг шикастланган қисмларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви;ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ёки унга яқин жойдаги наркологик диспансерда ёхуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасида йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарнома тузилган пайтдан эътиборан тўрт соат ичида ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширув ўтказилгани тўғрисидаги баённома;йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларининг, транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилгани ҳақидаги ҳужжатларининг кўчирма нусхалари, шунингдек, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.3. Ҳодиса содир этилган вақтдан эътиборан 3 иш куни ичида3-босқичСуғурталовчи, экспертиза (баҳолаш) ўтказадиган ташкилот, ҳайдовчилар1. Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ҳамда аризани қабул қилганидан сўнг уни тегишли журналда рўйхатдан ўтказиб, ҳужжатларни текширади ҳамда шикастланган транспорт воситасини кўздан кечиради, зарурат бўлса, мустақил экспертизани (баҳолашни) ташкил этади.Суғурталовчига тақдим этилган кундан эътиборан 15 календарь кун ичидаСуғурталовчи2. Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ва унга илова қилинган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқади ва унинг натижасига асосан суғурта товонини тўлашни рад этиш ёки уни тўлаш ҳақида қарор қабул қилади ва шу билан бирга, ҳайдовчиларга тегишли транспорт воситаларини таъмирлаш ҳамда утилизация қилишга рухсат беради.Суғурталовчи, ҳайдовчилар3. Айбдор тарафнинг суғурталовчиси суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта товонини жабрланувчига тўлайди.3. Суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 иш куни ичидаСуғурталовчилар4. Жабрланувчининг суғурталовчиси суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта товонини жабрланувчига тўлайди. Бунда суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш қўлланганда айбдор тарафнинг суғурталовчиси жабрланувчининг суғурталовчисига жабрланувчига суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ барча харажатларни қоплаб беради.4-босқичСуғурталовчи, ҳайдовчилар1. Суғурталовчи зарар етказган шахсдан (суғурта қилдирувчига, фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахсга) ўзи тўлаган суғурта тўлови миқдорида йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилганда белгиланган вақтда мастлик даражасини аниқлаш чорасини кўрмаган бўлса, шунингдек, суғурталовчига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни узрли сабабларсиз ўз вақтида тақдим этмаган бўлса, регресс тартибида талаб қилиб олади.Суғурталовчига тақдим этилган кундан 15 иш кун ичидаСуғурталовчи, ҳайдовчилар, ички ишлар органи ходимлари2. Суғурталовчи ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарномани кўриб чиқиш вақтида йўл-транспорт ҳодисасида жиноят аломатлари ёки йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиришни истисно этадиган ҳолатларни аниқлаган тақдирда, тўпланган ҳужжатларни тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этади.
lex.uz’dagi asl matnМажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)
I4-2-band. III. Суғурта мукофотини аниқлашда суғурталовчилар томонидан суғурта тарифларини қўллаш тартиби — I4-2-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.