Мажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)

I2-76-band. VII. Суғурта товонини тўлаш — I2-76-банд

Фойдаланилаётганда ёки ноқонуний йўл билан транспорт воситасини эгаллаган шахс томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида зарар етказилганда жабрланувчига зарар етказилган транспорт воситаси эгасининг номаълумлиги ёки фуқаролик жавобгарлиги суғурталанмаганлиги сабабли суғурта товонини тўлаш имкони бўлмаган тақдирда жабрланувчи ёки унинг меросхўрлари (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат этиш имконини бермаса, қариндошлари ёки бошқа вакиллари) ёхуд ҳуқуқий ворислари қуйидаги ҳужжатларнинг аслини ёки нусхаларини илова қилган ҳолда Тўловларни кафолатлаш жамғармасига компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилади: суғурта полиси (агар бўлса); етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги суд қарори, агар иш суд томонидан кўрилган бўлса; зарар етказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хулоса ёки қарор, тиббиёт муассасаларидан олинган маълумотнома ёхуд ҳаётга ёки соғлиққа зарар етказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, ўлим ҳақидаги далолатнома ёхуд гувоҳнома); мол-мулкка зарар етказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (тижорат далолатномалари, юк хатлари, асосий воситалар дафтаридан кўчирмалар, тўлов ҳужжатлари, шартномалар, мол-мулкни мустақил баҳолаш далолатномалари ва бошқа шу кабилар); жабрланувчининг шахсини ёки унинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни олганликларини, шунингдек меросхўрларнинг шахсини ёки ҳуқуқий ворисларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар суғурта товони жабрланувчиларнинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига тўланиши лозим бўлса).
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.