Қуйидагилар оқибатида транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди:
мажбурий суғурта бўйича суғурта полисида кўрсатилмаган транспорт воситасидан фойдаланишда зарар етказиш;
маънавий етказилган зарар ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш бўйича мажбуриятнинг юзага келиши;
транспорт воситасидан махсус ажратилган жойларда мусобақалар, синовлар ёки ўқув ҳайдови давомида фойдаланишда зарар етказилганлиги;
атроф муҳитнинг ифлосланиши;
ташилаётган юк таъсирида зарар етказилиши, агар бундай жавобгарлик мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ мажбурий суғурта қилиниши керак бўлса;
ходимлар хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажараётганида уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши, агар бу зарарнинг мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қопланиши лозим бўлса;
ходимга зарар етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш бўйича мажбурияти;
йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зиён етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарларнинг ўрнини ташувчи томонидан қоплаш мажбурияти;
ҳайдовчининг ўзи бошқараётган транспорт воситасига ва унинг тиркамасига, уларда ташилаётган юкка ва (ёки) уларга ўрнатилган асбоб-ускуналарга зарар етказилганлиги;
юкни ортиш ёки туширишда, шунингдек транспорт воситаси мазкур транспорт воситасининг эгаси бўлган корхона, муассаса ёки ташкилот ҳудудида ҳаракатланганида зарар етказилганлиги;
нодир ва бошқа ноёб буюмлар, меъморий ёдгорликлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмлар, санъат асарлари, қўлёзмалар, ноёб аудиовизуал асарларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа маҳсулларига, қимматли қоғозлар, нақд пулларга, шу жумладан чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги;
жабрланувчиларнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига қаратилган қасддан қилган хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарар.
Ушбу бандда кўрсатилган ҳолларда транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келган тақдирда етказилган зарарнинг ўрни улар томонидан қонунчиликка мувофиқ қопланиши керак.
lex.uz’dagi asl matnМажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)
I2-7-band. I. Умумий қоидалар — I2-7-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.