Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳолатларда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган транспорт воситаларини кўрикдан ёки мустақил техник экспертизадан ўтказиш ушбу Қоидаларнинг 41 — 44-бандларида кўрсатилган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
Транспорт воситаларининг эгалари транспорт воситаларини суғурталовчининг ёзма розилигисиз ёки суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёхуд уни тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қиладиган кунга қадар таъмирлашга ёки утилизация қилишга ҳақли эмас.
Суғурталовчи ушбу Қоидаларнинг 47⁹-бандида белгиланган муддатда суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёки уни тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилмаган ҳолларда, транспорт воситаларининг эгалари тегишли транспорт воситаларини таъмирлаш ёки утилизация қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда суғурталовчи таъмирлаш ёки утилизация қилиш билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан низолашишга ҳақли эмас.
lex.uz’dagi asl matnМажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)
I2-47⁸-band. V¹. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш асослари ва тартиби — I2-47⁸-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.