Мажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)

I2-4-band. I. Умумий қоидалар — I2-4-банд

Фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти қуйидаги транспорт воситалари эгаларига нисбатан татбиқ этилмайди: энг катта конструктив тезлиги соатига 20 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари; тиркамалар ва икки, уч ғилдиракли ёки иш ҳажми 50 куб сантиметргача бўлган двигатель ёки инсон ёхуд ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтириладиган бошқа транспорт воситалари; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг транспорт воситалари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг хўжалик фаолиятини таъминлаш учун фойдаланиладиган автобуслар, енгил автомобиллар, бошқа транспорт воситалари бундан мустасно; чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, агар улар эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган халқаро мажбурий суғурта тизимлари доирасида суғурта қилинган бўлса; эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги қонунга мувофиқ бошқа шахс томонидан суғурта қилинган транспорт воситалари.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.