Жабрланувчи ёки унинг меросхўри (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат қилишга имкон бермаса, қариндошлари ёки бошқа ваколатли вакиллар) ёхуд унинг ҳуқуқий вориси суғурта тўлови тўғрисидаги талаб кўрсатилган аризани қуйидагиларнинг асли ёки нусхалари илова қилинган ҳолда суғурталовчига ёки унинг филиалига юборади:
суғурта полиси (агар бўлса);
зарар етказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хулоса ёки қарор, тиббиёт муассасаси маълумотномаси ёхуд ҳаётга ёки соғлиққа зарар етказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, ўлим ҳақидаги далолатнома ёхуд гувоҳнома);
мол-мулкка зарар етказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (тижорат далолатномалари, юк хатлари, асосий воситалар дафтаридан кўчирмалар, тўлов ҳужжатлари, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун тузилган шартномалар, мол-мулкни мустақил баҳолаш далолатномалари ва бошқа шу кабилар);
жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни олганликларини, шунингдек меросхўрларнинг шахсини ёки ҳуқуқий ворисларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар суғурта товони жабрланувчининг меросхўрларига ёхуд ҳуқуқий ворисларига тўланиши керак бўлса).
lex.uz’dagi asl matnМажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)
I2-37-band. IV. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда шахсларнинг ҳаракатлари — I2-37-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.