Мажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)

I2-12-band. II. Мажбурий суғурта шартномасини тузиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби — I2-12-банд

Мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига ариза-анкетани ҳар бир транспорт воситаси бўйича тақдим этади, шунингдек, ариза-анкета маълумотлари билан уларни солиштириш учун қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим қилади: а) транспорт воситасини бошқаришга қўйилган суғурта қилдирувчи — жисмоний шахснинг ва бошқа шахсларнинг паспорти ёки бошқа шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси (фотосурати ва рўйхатга олинганлик тўғрисидаги охирги ёзув қайд этилган варақлари); б) транспорт воситасининг техник паспорти (счёт-маълумотномаси) ёки унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (ушбу Қоидаларнинг 14-бандида назарда тутилган ҳолатда — транспорт воситасининг олди-сотди (алмашиш, ҳадя қилиш) шартномасининг нусхаси); г) транспорт воситасини бошқаришга қўйилган барча шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки барча ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар — транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шахслар қўйилиши шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилган тақдирда; д) суғурта қилдирувчи — жисмоний шахсларнинг ушбу Қоидаларнинг 33-бандига мувофиқ суғурта мукофоти бўйича сийлов олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига тегишлилигини тасдиқловчи (гувоҳнома, маълумотномалар ва шу кабилар) ҳужжатлар (агар бўлса). е) транспорт воситасининг мулкдори мазкур транспорт воситасидан унинг яқин қариндошлари фойдаланишини ва бошқаришини истаган ҳолатларда, қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шахслар қўйилиши шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилган тақдирда). Суғурта қилдирувчи суғурталовчига тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги учун жавобгар ҳисобланади. Суғурталовчи мажбурий суғурта бўйича зарур маълумотлар ягона ахборот маълумотлар базасида мавжуд бўлган тақдирда, суғурта қилдирувчидан юқорида қайд этилган ҳужжатларни талаб этмасдан мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.