Жамғарма қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
белгиланган тартибда жабрланувчиларга компенсация тўловлари тўлайди, шунингдек регресс талабларни амалга оширади;
суғурталовчилар томонидан қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган сийловларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларига берилган суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилади;
мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ масалалар ва низолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат хизматини, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик ва баҳолаш хизматини буюртма асосида тўлов эвазига кўрсатади.
Жамғарманинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур бўлган ахборотларни махсус ваколатли давлат органи билан доимий равишда айирбошлайди;
суғурталовчилар билан мажбурий суғурта қилиш, қонунчиликда белгиланган суғурта сири тўғрисидаги талаблар таъминланиши тўғрисидаги маълумотларни айирбошлайди;
Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфи бўйича йиллик ва чораклик прогнозларни шакллантиради;
транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ва махсус ваколатли давлат органига кўриб чиқиши учун киритади;
мажбурий суғурта қилиш соҳасида халқаро алоқаларни амалга оширади, хорижий тажрибани ўрганади ва ундан фойдаланади.
Жамғарма ўз вазифалари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnМажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)
6-band. II. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари — 6-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.