Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш фаолияти билан шуғулланувчи суғурталовчиларнинг Жамғармага бир йўла тўланадиган бадали Жамғармага бадал киритиш кунида суғурталовчи устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш фаолияти билан шуғулланувчи суғурталовчиларнинг Жамғармага тўланадиган календарь бадаллари суғурталовчилар томонидан йилнинг ҳар чорагида Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларидан иборат бўлади. Календарь бадал миқдори суғурталовчи билан тузилган мажбурий суғурта шартномалари бўйича умумий суғурта суммаси ҳисобот чорагида ўсиши ҳажмидан келиб чиқиб махсус ваколатли давлат органи билан келишув бўйича Жамғарманинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
Тўланган календарь бадаллар суммаси Жамғарманинг кузатув кенгаши томонидан белгиланган миқдорга етганда суғурталовчилар томонидан календарь бадаллар тўлаш махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда мажбурий суғурта шартномалари бўйича умумий суғурта суммасидан келиб чиқиб тўхтатиб турилади. Мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта суммаси ўзгарган тақдирда, суғурталовчи томонидан Жамғармага тўланган календарь бадаллар суммаси қайта ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matnМажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)
10-band. IV. Жамғарма мол-мулкини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби — 10-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.