«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун

8-modda. Суғурта ҳодисаси ҳисобланмайдиган фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши

(8-модда биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ушбу Қонунга мувофиқ қуйидагилар оқибатида фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди: мажбурий суғурта бўйича суғурта полисида (бундан буён матнда суғурта полиси деб юритилади) кўрсатилмаган транспорт воситасидан фойдаланилганда зарар етказилганлиги; маънавий зарар етказилганлиги ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш мажбуриятининг юзага келганлиги; транспорт воситасидан махсус ажратилган жойларда мусобақалар, синовлар ёки ўқув машқлари мобайнида фойдаланилганда зарар етказилганлиги; атроф муҳитнинг ифлосланганлиги; ташилаётган юк таъсирида зарар етказилганлиги, агар бундай жавобгарлик мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ мажбурий суғурта қилиниши лозим бўлса; ходимлар хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажараётганида уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги, агар бу зарарнинг ўрни мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қопланиши лозим бўлса; ходимга зарар етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш мажбурияти; йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зиён етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарларнинг ўрнини ташувчи томонидан қоплаш мажбурияти; ҳайдовчининг ўзи бошқараётган транспорт воситасига ва унинг тиркамасига, уларда ташилаётган юкка ва (ёки) уларга ўрнатилган ускуналарга зарар етказганлиги; юкни ортиш ёки туширишда, шунингдек транспорт воситаси мазкур транспорт воситасининг эгаси бўлган корхона, муассаса ёки ташкилот ҳудудида ҳаракатланаётганида зарар етказилганлиги; моддий маданий мерос объектларига, нодир ва бошқа ноёб буюмларга, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа маҳсулларига, қимматли қоғозларга, нақд пулларга, шу жумладан чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги; жабрланувчиларнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари натижасида зарар етказилганлиги. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда транcпорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келган тақдирда етказилган зарарнинг ўрни улар томонидан қонунчиликка мувофиқ қопланиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.