«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун

6-modda. Транспорт воситалари эгаларининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти

(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)

Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларидан фойдаланишда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ушбу Қонунда белгиланган тартибда ва шартларда суғурталашлари шарт. Фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти қуйидаги транспорт воситаларининг эгаларига нисбатан татбиқ этилмайди: энг катта конструктив тезлиги соатига йигирма километрдан ошмайдиган транспорт воситалари; тиркамалар ва икки, уч ғилдиракли ёки иш ҳажми эллик куб сантиметргача бўлган двигатель ёки инсон ёхуд ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтириладиган бошқа транспорт воситалари; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг транспорт воситалари, бундан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг хўжалик фаолиятини таъминлаш учун фойдаланиладиган автобуслар, енгил автомобиллар, бошқа транспорт воситалари мустасно; чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, агар улар эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган халқаро мажбурий суғурта тизимлари доирасида суғурталанган бўлса. Транспорт воситасига эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келганда (у мулк қилиб оператив бошқаришга ёки бошқа қонуний асосда олинганда) транспорт воситаси эгаси унга эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт. Ушбу Қонунга мувофиқ фуқаролик жавобгарлиги бошқа шахс томонидан суғурталанган транспорт воситалари эгаларига нисбатан фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти татбиқ этилмайди. Эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги ушбу Қонунга мувофиқ суғурталанмаган транспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келганда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган халқаро мажбурий суғурта тизимларининг суғурта полислари мавжуд бўлмаган тақдирда, чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.